Гюндоган: "Ўзим учун Гвардиола қўл остида "Манчестер Сити"да ўйнашдан кўра яхшироқ келажакни тасаввур қила олмайман"

Sherzod Nurmatov
29 май 2022, 00:50
"Манчестер Сити"нинг германиялик ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган кетиши ҳақидаги миш-мишлар фонида Англия клубидаги келажаги ҳақида малумот берди.

"Яқин кунларда клуб билан вазиятни муҳокама қиламиз, фикр алмашамиз ва энг яхши қарорни қабул қиламиз.

Тўғрисини айтсам, мен ўзим учун Пеп Гвардиола қўл остида "Манчестер Сити"да ўйнашдан кўра яхшироқ келажакни тасаввур қила олмайман", – деди германиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Гюндоганнинг "Сити" билан келишуви кейинги мавсум охиригача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›