

Гюндоган машғулотларда Фернандиньо билан тўқнашиб кетди ва шундан сўнг майдонни тарк этди.
Жароҳатнинг даражаси маълум қилинмаяпти. Қайд этиш керакки, Илкай Гюндоган "шаҳарликлар"нинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйинчиси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 00:00да "Манчестер Сити" ва "Челси" ўртасида ЧЛ финали бўлиб ўтади.



