

"Марио Гётцени "Бавария" билан яна икки йиллик шартномаси мавжуд. "Бавария" унга имконият беришга тайёр. Бироқ жамоада қолиш-қолмасликни футболчининг ўзи ҳал қилади. Марио Гётце келажаги борасида ўзи бир қарорга келиши керак", - дейди "Бавария" клуби кенгаш раиси Карл-Хайнц Румменигге.
Эслатиб ўтамиз, Марио Гётце "Бавария" асосий таркибдан муқим жой ололмаётгани боис жамоасини алмаштириши мумкин. Германия терма жамоаси футболчиси учун Туриннинг "Ювентус" клуби жиддий қизиқмоқда.



