Гётце "Боруссия"дан кетишидан олдин агентини ўзгартирди

Alisher
10 апр 2020
Ҳужумчи Марио Гётце мавсум сўнггида Дортмунднинг "Боруссия" клубидан кетади.

Футболчининг қайси клубга кетиши аниқ эмас, аммо футболчи агентини ўзгартирганига қараганда чет элга йўл олади.

Энди Марионинг ишларини Реза Фазели юритади. Унинг мижозлари орасида "Ювентус"дан "Боруссия"га ижара асосида ўтган Эмре Жан ҳам бор.

27 ёшли Гётце жорий мавсум "Боруссия" либосида барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассис қайд этган.


AlisherМуаллиф
Манба: standard.co.uk