Гвардиоланинг опасини ишдан бўшатишди

Aslanov Jasurbek
29 окт 2017, 13:37
Испания Сенати Конститутциянинг 155-моддасини ишга солиб, Каталонияни бошқаришни ўз қўлига олди.

Натижада Каталониянинг барча элчилари ўз мансабларидан маҳрум бўлишди, уларнинг орасида "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг опаси Франческа Гвардиола ҳам бор эди.

"Шаҳарликлар" устозининг опаси шу йилнинг март ойидан бошлаб Данияда Каталония элчиси сифатида фаолият юритаётган эди.

Хосеп Гвардиола Барселонага тегишли бўлган Санпедореда туғилган. Гвардиола 2008-2012 йилларда "Барселона" жамоасини бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca