Гвардиоланинг «Бавария»дан нима учун кетгани маълум бўлди

Aziz Tukhtamuradov
25 дек 2015, 19:05
Хосеп Гвардиоланинг «Бавария»дан кетишига нима туртки бўлгани маълум қилинди.

Раҳбарият ва мураббийнинг трансфер сиёсатида гапи бир ердан чиқмагани учун испаниялик мураббий шартномани узайтиришни истамади. Пеп ўтган ёзда қанот ҳимоясига Данило ёки Маттео Дармианни сотиб олишни сўраганди, бу Филипп Ламга тўлалигича таянч ярим ҳимоячиси бўлишига замин яратарди. Бироқ раҳбарият майдон марказига Артуро Видални сотиб олди ва Лам қанот ҳимоясига қайтди. Бундан ташқари Гвардиола Тони Крооснинг «Реал»га сотилишига қарши бўлган экан.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: goal.com