Гвардиоланинг агенти ПСЖ билан музокара ҳақидаги маълумотни рад этди
Aslanov Jasurbek
29 дек 2015, 10:42
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ПСЖни бошқариш учун француз клуби билан музокара ўтказмаяпти.
Бу ҳақда испаниялик мутахассиснинг агенти Хосеп Мария Оробитг маълум қилди.
"ПСЖ президенти билан суҳбатлашганим йўқ. Мен бу клубнинг спорт директори билан боғландим, аммо Гвардиола борасида эмас, футболчи ҳақида суҳбатлашдик" - дейди Оробитга.