Гвардиоладан кейин унинг шогирди ҳам Лига кубогидаги тўпларни кескин танқид қилди

Tolibjon Qosimov
25 окт 2017, 20:59
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туре Лига кубогида фойдаланиладиган "Mitre" тўпларини танқид қилган жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиолани қўллаб-қувватлади.

"Буни баҳона сифатида айтмаяпман, чунки биз ғалаба қозондик. Профессионаллар бундай даражада бу тўплар билан ўйнаши тўғри эмас. Биз бу тўплар билан икки кун машғулот ўтказдик, у кўпчиликка ёқмади.

Футболчилар ҳар доим яхши тўпларда шуғулланишади ва шунга кўникишган. Бугун оғир бўлди. Бу тўплар мени ҳудди ортга, Африкага қайтариб юборгандек бўлди. Улар ҳеч кимга ёқмади, бу жуда ёмон", - деди Туре.

Лига кубогида "Mitre" фирмаси тўпларидан фойдаланилади. Бундай тўплардан Англия футбол лигаси байроғи остидаги турнирларда, яъни Чемпионшип, Лига 1 ва Лига 2да фойдаланишади.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com