

"Шаҳарликлар" ёзги трансфер ойнасида "Боруссия"нинг 20 ёшли норвегиялик форвардини харид қилишга уриниб кўради.
Қайд этиш керакки, клуб "Барселона" сардори Лионель Мессини ёзда ўз сафига қўшиб олишга уринмайди.
Холанднинг трансфери маоши билан биргаликда "Сити" учун 300 миллион евро атрофида тушади. Футболчи жорий мавсум жамоаси сафида 32та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол ва 8та ассист қайд этди.



