

"Ўйин жуда яхши бўлди, биз позицион томонлама яхши ўйнадик. Биринчи бўлимда бироз омадимиз келмади. Рақибнинг жисмоний тайёргарлиги яхши экан, улар бирга-бир ҳолатларда агрессивроқ ҳаракат қилишди. Йигитларнинг ҳаракатидан мамнунман.
Одамлар Холанддан ҳар бир ўйинда тўрттадан гол кутишади. Улар Холанднинг омадсизлигини исташади. Аммо бу йигит бутун умри давомида гол уради. У рақибга ақлбовар қилмас хавф туғдиради. У футболдаги сўнгги кунигача гол уради", - деди Гвардиола.



