Гвардиола: “Хаддерсфилд” стадионида регби ўйналади. Аммо бундан шикоят қилмоқчимасман”
18 фев 2017 23:32
Янгиликлар
Гвардиола: “Хаддерсфилд” стадионида регби ўйналади. Аммо бундан шикоят қилмоқчимасман”
“Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола Англия кубоги нимчорак финалида жамоасининг “Хаддерсфилд” (0:0) билан қайд этган натижаси ҳақида гапирди.
“Натижадан ҳайратда эмасман. Чемпионшипнинг энг кучли жамоаларидан бири билан муросасиз ўйин ўтказдик. Икки куни илгари худди шу стадионда регби ўйини ўтказилган эди. Шу сабаб майдон ҳолати ҳавас қиларлик даражада эмасди. Аммо биз яхши ўйин кўрсата олдик. Ва албатта “Хаддерсфилд” ҳақиқатан ҳам савияли жамоа эканлигини кўрсата олди. Уларга олқишларим. Чемпионшип турнир жадвалида юқори ўринларда бораётган жамоа билан куч синашиш осон эмаслиги кўриниб турибди. Нолимоқчи эмасман. Жамоа нимани талаб қилган бўлсам, шуни намойиш эта олди.
Мен ўз ишимни севаман. Энди такрорий ўйин ўтказилади. Абу Дабидан қайтиб келиб, такрорий ўйинда иштирок этамиз. Бугун Компани ўйнай олмади, лекин бу муаммо эмас”, дейди Гвардиола.
Фикрлар