

“Баъзи пайтларда биз январь ойида трансферларни амалга оширгандик. Лекин одатда клубда сўнгги беш олти йил тепадиган футболчиларни сотиб оламиз. Қишки трансферлар чоғида бу тоифадаги футболчилар камдан-кам ҳолатда сотиб олинади.
Ижарага футболчи олиниши мумкин, аммо клубда узоқ йиллар тўп тепадиган футболчилар бу даврда сотиб олинмайди. Агар жароҳатлар бўлмаса, клуб раҳбарияти футболчиларнинг ҳаракатидан рози бўлишса, мавсумни шу таркиб билан якунлаймиз”, дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.



