Гвардиола: "Сити"дан кетаман, агар..."
20 фев 2020 11:20
Янгиликлар
Гвардиола: "Сити"дан кетаман, агар..."
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ доирасидаги "Вест Хэм" (2:0)га қарши ўйиндан сўнг турли миш-мишларга чек қўйди.
Пеп келаси мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни бошқаради.
"Ҳали ҳеч нарса тугагани йўқ. Клуб буни адолатсизлик деб ҳисоблайди, шу сабаб ҳам биз шикоят қиламиз ва жавобини кутамиз.
Агар бизни қуйи дивизионга тушириб юборишса мен клубда бўламанми? Умуман нима учун клубни тарк этишим керак? Мен "Сити"ни севаман, бу ерда менга ҳаммаси ёқади, нега энди кетишим керак? Мен бўлаётган ишларга қарамасдан келаси мавсум ҳам ушбу жамоани бошқараман. Бу 100%га аниқ. Мени қачонки истеъфога чиқаришса, ўшанда кетаман.
"Сити" ҳар ўйинда бўлгани каби курашади ва яна курашади. Биз яхши кайфиятдамиз, адолат қарор топади. Ишонаманки, ЧЛда бундан кейин ҳам ўйнаймиз ва АПЛ чемпионлиги учун ҳам курашамиз", - дейди Пеп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар