Гвардиола қизиқиш билдирган Сане Манчестерга етиб келди
01 авг 2016 11:16
Янгиликлар
Гвардиола қизиқиш билдирган Сане Манчестерга етиб келди
"Шальке-04" ярим ҳимоячиси Лерой Сане "Манчестер Сити"га ўтишга яқин.
Маълумотларга кўра, 20 ёшли футболчини Манчестердаги меҳмонхоналарнинг бирида кўришган.
Олдинроқ инглиз жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Санега бўлган қизиқишини тасдиқлаган эди. Миш-мишларга кўра, Лерой "Манчестер Сити" билан шартнома шартларини келишиб олган. "Шаҳарликлар" "Шальке-04"га 40 млн. фунт тўлайди.
Лерой Сане 2011 йилда "Байер"дан "Шальке"га ўтган эди. У Бундеслиганининг сўнгги мавсумида 33 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар