Гвардиола ўзи учун энг ноқулай рақибга қарши. “Манчестер дербиси" олдидан ПРЕВЬЮ

Eldor Akmurzayev
6 ноя 2021, 13:00
Бугун Манчестер шаҳри иккига бўлинадиган кун. Англия чемпионати 11-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилади.

Энг тарихий дербилардан бири шиддатли ўтиши шубҳасиз. Ҳамшаҳарлар шу вақтгача ўзаро бир-бирига қарши 186 ўйинда тўқнаш келган:

МЮ – 75 ғалаба

Дуранг – 53

“Ман Сити” – 55 ғалаба

Тўплар нисбати – 267:251 “қизил иблислар” фойдасига

Агар статистикани олиб қаралса, Оле-Гуннар Сульшер “кўклар” устози Пеп Гвардиола учун мураббийлик фаолиятидаги энг ноқулай рақиб ҳисобланади. Ўзаро 8 ўйиннинг 4 тасида норвегиялик мутахассиснинг қўли баланд келган бўлса, бир ўйинда муроса йўли танланган. Шунингдек, яна 3 баҳсда Пеп устунлик қилган.

Қизиғи, МЮ АПЛ доирасида ўтган охирги 4 дербининг бирортасида ютқазмади:

07.03.21

“Ман Сити” – МЮ 0:2

12.12.20

МЮ – “Ман Сити” 0:0

08.03.20

МЮ – “Ман Сити” 2:0

07.12.19

“Ман Сити” – МЮ 1:2

“Манчестер Сити” чемпионат жадвалида 20 очко билан 3-ўринда бораётган бўлса, “Манчестер Юнайтед” 17 очко тўплаган ҳолда 5-поғонадан жой олган.

АПЛ жорий мавсумида гол+пас системаси бўйича жамоаларнинг энг яхши футболчилари:

Поль Погба – 7 ассист

Бруну Фернандеш – 4 гол ва 3 ассист

Габриэл Жезус – 2 гол ва 5 ассист

Криштиану Роналдунинг “Сити”га қарши ўйинлардаги натижаси қандай?

Португалиялик “Туманли Альбион”га қайтганидан кейин илк бор дербида майдонга тушади. Бунгача у “шаҳарликлар”га қарши “Реал” ҳамда МЮ сафида 14 учрашувда қатнашиб, 9 тасида ғалабага эришган, 2 бор дуранг ўйнаган ва уч марта мағлуб бўлган. 36 ёшли форвард ҳисобида 5 та гол (биттаси пенальтидан) ва 3 та ассист бор.

Instagram'даги махсус “Angliya futboli” сторисида ўтказилган сўровномада натижаларига кўра, кўпчилик кузатувчилар “Олд Траффорд”даги бўлажак баҳсда майдон эгалари зафар қучишига ишонмоқда:

МЮ – 71 фоиз

“Сити” – 29

Таҳминий таркиблар ("The Guardian" талқини)

Дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади: Поль Погба – Эмерик Ляпорт

Жароҳатланганлар: Виктор Линделеф (сўроқ остида), Эдинсон Кавани, Рафаэль Варан – Кайл Уокер (сўроқ остида), Ферран Торрес

Ўйиндан олдинги фикрлар:

Гвардиола: “Роналду 75 ёшида барбекюда ҳам гол уради”

Гвардиола: “Футбол – бу “copy+paste" эмас”

Сульшер: “Юнайтед” – Манчестер ва эҳтимол дунёдаги биринчи рақамли клуб"

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia