Гвардиола нега Стерлингга ташланганини тушунтириб берди

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2018
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс (3:1) якунланиши билан нега ярим ҳимоячи Рахим Стерлингга ташлангани ҳақида гапириб берди.

Гвардиола ва Стерлинг бир қанча вақт нимадир ҳақида суҳбатлашишди, матбуот анжуманида бу ҳақида савол берилди.

Маълум бўлишича, испаниялик мутахассис Стерлингнинг ҳаракатларидан кўнгли тўлмаган экан. Сўнгги дақиқаларда 23 ёшли футболчи тўп олдида рақсга тушишга уринди.

"У оёқлари билан бир нималар қилди, бундай қилмаслик керак. У ҳали ёш ва ўсиши керак" - дейди Гвардиола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian