Гвардиола Мессининг "Сити"га ўтиши мумкинлиги борасидаги миш-мишларга изоҳ берди

Mirjalol Normatov
7 фев 2020, 20:41
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси "шаҳарликлар" таркибига ўтиши мумкинлиги борасидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Олдинроқ "Барселона" жамоасидаги ички зиддиятлар туфайли аргентиналик футболчи каталонияликлар сафини тарк этиши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқаганди.

"У "Барселона" футболчиси. Бошқа клубнинг футболчилари ҳақида гапиришни истамайман. У фаолиятини "Барселона"да якунлайди. Мен ҳам шуни истамоқдаман", - деди Гвардиола.

Мессининг "Барселона" билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›