Гвардиола "Манчестер Сити"нинг режаларидан ва Моуриньо билан учрашишдан норози

Aslanov Jasurbek
15 фев 2016, 13:45
"Манчестер Сити"нинг бўлажак бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубда иш бошламай туриб, муаммоларга дуч келди.

Маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис "Манчестер Сити"нинг келаси мавсум учун тайёргарлик борасидаги режаларидан норози. Клубдагилар Хитойга саёхатни ва "Манчестер Юнайтед" билан ўртоқлик учрашувини режалаштиряпти. Инглиз ОАВ бир неча маротаба Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин эканлигини хабар берган эди. Моуриньо билан учрашиш Гвардиолага ёқмаяпти.

Испаниялик мутахассис мавсумга тайёргарликни АҚШда ўтказмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror