"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги мақсадлари ҳақида гапирди.
"Ҳар йили биз мусобақани биринчи ўйинданоқ ғалабани қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз. Мақсад — биринчи ўйинни ютиб бошлаб, гуруҳдан чиқиш. Ўтган мавсум мусобақани ютганимизга қарамай, ҳеч нима ўзгармайди".