

Испаниялик мутахассис "шаҳарликлар" билан 300 ўйиндан 219 тасида зафар қучган, яъни ўйинларнинг 73 фоизида ғалаба қозонган.
Қолаверса, Чемпионлар лигасида "РБ Лейпциг"га қарши ўйин (6:3) юлдуз мураббий учун фаолиятидаги 750-ўйин бўлди. Унинг ҳисобида 547 та ғалаба (72,9%) бор.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола "Сити"ни 2016 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Бунгача у "Барселона" ва "Бавария"да ишлаган.



