Гвардиола "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзоламоқчи

Aslanov Jasurbek
11 мар 2019, 15:50
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола кейинги тўрт йилни "шаҳарликлар" сафида ўтказишга тайёр.

Маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис дўстларига "Сити" билан 2023 йилгача мўлжалланган битимга имзо чекишга тайёрлигини айтган. Шундай қилиб, у "Манчестер Сити"да 7 йил ишлаши мумкин.

Олдинроқ, "Ювентус" вакиллари испанияликнинг агенти билан иккита учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди, аммо Гвардиоланинг ўзи Италияга кўчиб ўтмоқчи эмас.

"Манчестер Сити" эгалари Гвардиола клубда 10 йил қолишини хоҳлашмоқда. У билан тузилган амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph