

“Биз Чемпионшипнинг учинчи жамоасига қарши жуда яхши ва сифатли ўйин кўрсатдик. Эрик Гарсия ҳамда Тейлор Ҳарвуд-Беллиснинг ўйинларидан мамнунман. Улар бизга катта ёрдам берди. Улар марказий ҳимояда бир-бирини жуда яхши тушуниб ҳаракат қилади. Улар клуб академиясида ҳам бирга тўп сурган”, — дейди Гвардиола.



