Гвардиола ҳимоядаги жароҳатлар ва янги келганлар ҳақида фикр билдирди
08 мар 10:12
Янгиликлар
Гвардиола ҳимоядаги жароҳатлар ва янги келганлар ҳақида фикр билдирди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоядаги муаммолар ҳақида фикр билдирди.
«Кўп ҳимоячилар узоқ муддатга сафдан чиқди. Аке ҳам камида 3 ойга сафдан чиқди. У операция қилинди. Яхшиям қишда ҳимоячилар олган эканмиз. Акс ҳолда вазият анча қийинлашарди. Ҳусанов бизга жуда ёрдам берди. Ажойиб ўйин кўрсатди. Тўғри, Челси билан баҳс унинг учун муаммоли кечди. Лекин кейин ҳаммаси яхши бўлиб кетди.
Рейс ҳам Англия кубогидаги баҳсларда яхши ҳаракат қилди. Шунингдек, академиядан бир қатор ёш ҳимоячилар асосий таркиб билан шуғулланмоқда», — деб фикр билдирди мураббий.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар