Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"

Administrator
23 фев 2025, 14:02
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "шаҳарликлар" унинг қўл остида эришган ютуқларнинг аҳамиятини қайд этди.

"Ҳеч ким Англия Премьер-лигасида 100 очко жамғара олмайди ва кетма-кет тўрт бор юта олмайди. Бу ҳаётлигимда рўй бермайди, афсус", — деди Гвардиола.

"Манчестер Сити" АПЛнинг 2017/18 йилги мавсумида 100 очко жамғарган. "Шаҳарликлар" шунингдек 2020/21 йилги мавсумдан бери чемпион бўлиб келишди.

Гвардиола жамоаси бугун, аниқроғи 23 февраль куни АПЛнинг 26-турида "Ливерпуль" билан тўқнаш келади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›