Гвардиола футболчилардан кийиниш хонасида байрам қилишни сўради

Aslanov Jasurbek
20 дек 2017, 14:52
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Лестер Сити"га қарши Англия лига Кубоги учрашувидан (1:1, пенальтиларда 4:3) сўнг, футболчилардан ғалабани кийиниш хонасида нишонлашни сўраган.

"Жуда бахтлиман. Ғалабани қандай қўлга киритганимиз эмас, унга қандай реакция билдиришимиз муҳим. Сўнгги дақиқаларда ўйнаш қийин бўлди, айниқса кўп сонли ёш футболчилар билан. Кийиниш хонасида йигитларга яна ғалабани нишонлашимиз кераклигини айтдим. Чемпионатда ғолиб бўла оламизми, йўқми, билмайман, аммо имкон туғилган пайтда муваффақиятни нишонлаш керак" - дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal