Гвардиола фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди
21 сен 2019 00:40
Янгиликлар
Гвардиола фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛда чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди.
"Бир нарсани тушуниш керак. Ўтмишда биз бир неча бора такрорлаган нарса келажакда бошқа қайтарилмаслиги мумкин.
"Ливерпуль" - мен тўқнаш келган энг кучли рақиб бўлди. Бу кучсизликни англатмайди. "Ливерпуль" ўтган мавсумда биздан юқорироқда кетаётган пайтда ҳам шуни айтгандим. Ўша пайтда бизда ҳам уларда ҳам ғалаба ва мағлубият кетма кет келаётганди.
Уларнинг қарши ҳужумида якдиллик бор, ҳужум менталитети ажойиб тарзда шаклланган. Уларни мағлуб этиш ва чемпионликни ҳимоя қилиш жуда қийин бўлади", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар