Гвардиола: "Эдерсон пенальти тепмайди"

Tolibjon Qosimov
28 апр 2018, 15:19
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа дарвозабони Эдерсонга АПЛ ўйинларида пенальти тепишга йўл қўймаслигини айтди.

Олдинроқ, кипер пенальти тепиш ва гол уриш устаги борлигини айтган эди.

"Эдерсон пенальти тепмайди. Чунки, у дарвозабон ва бу нарса рақибга нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Бу нарса пенальтилар сериясида рўй бериши мумкин, лекин Премьер-лига ўйинларида эмас", - деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: A Bola