

"Ҳар доимгидек ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бу клубда шундай футболчилар билан ишлаш - шунчаки ажойиб. Жамоанинг кайфияти юқори эканлигини кўриб турибман, улар билан ишлашдан хурсандман.
Умид қиламанки, доимгидек ўйин кўрсатиб, чиройли натижалар орқали мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз. Муҳими - олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш", - деди Гвардиола.



