

Мутахассис технологиялар ривожланган даврда одамлар ҳали ҳам уруш қилаётганидан афсусда эканлигини билдирди.
"Ҳозир бизда мисли кўрилмаган технологик ютуқлар бор, инсоният илгари ҳеч қачон бўлмаган улкан имкониятларга эга. Биз Ойга учиб бора оламиз, ҳамма нарсага қодирмиз, лекин барибир бир-биримизни ўлдиришда давом этяпмиз. Нима учун? Бундан мақсад нима? Мен турли лавҳаларни кўриб, бундан жуда қаттиқ оғриқ ҳис қиляпман", — деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Пеп бундан аввал ҳам бир неча бор тинчлик тарғиботчиси сифатида баёнотлар берган эди.



