Гвардиола "Атлетико" ҳужумчиси сотиб олинишини интиқлик билан кутмоқда

Sherzod Nurmatov
23 июн 2022, 20:54
Мутахассис "шаҳарликлар" ҳужумини кучайтириш ниятида.

Хосеп Гвардиола португалиялик Жоау Феликснинг "Манчестер Сити"га ўтишини истамоқда. UOL Esporte ва CNN Portugal журналисти Бруну Андраденинг таъкидлашича, "шаҳарликлар" бош мураббийи трансфер шу ёзда амалга ошишини хоҳламоқда.

Феликснинг келишуви ҳужумчи Габриэл Жезус ва вингер Раҳим Стерлинг билан боғлиқ вазият қандай якунланишига боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, икки футболчи "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин. Ушбу вазиятда жамоа португалиялик ҳужумчига қайдномадан жой ажратиши ва молиявий фейр-плейга амал қилиши ҳам муҳим.

Жоау Феликс ўтган мавсумда Мадрид клуби сафида барча турнирларда 34 та ўйинда 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UOL