Гвардиола АПЛнинг ноябрь ойидаги энг яхши мураббийи

Alisher
10 дек 2021
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Гвардиола қўл остидаги жамоа ноябрда "Манчестер Юнайтед" (2:0), "Эвертон" (3:0) ва "Вест Хэм" (2:1) устида ғалабага эришди.

Қайд этиш керакки, Гвардиола ўнинчи марта Премьер-лигада ой мураббийи деб топилди.

Жамоа чемпионатда 15 турдан сўнг 35 очко жамғарган ҳолда, жадвални бошқармоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: premierleague.com