

“Иккинчи таймда ўйинни назорат қилдик. Рақиб ярим ҳимоячини қўриқлаш учун ҳужумчини қўйса, эркин зоналарни топиш қийинроқ бўлади. Буни билардик. Танаффус вақтида йигитларга яхши ўйнаётганларини, кутишимиз кераклиги ва бизда имконият бўлиши тушунтирдим.
Ғалаба учун ҳамма нарсани қилдик. Гол уриш учун интилишда давом этдик ва якунда Фил Фоден буни уддалади.
Бизда 6 очко (“Ливерпуль” билан) фарқ бор, аммо бир ўйин кўп ўтказганмиз. Олдинда 11 тур бор, жамоа билан барча ўйинларда ғалаба қозониш кераклиги ҳақида муҳокама қилдик. Меҳнат қилишда давом этиш ва муваффақиятга эришишимиз зарур”, дейди Гвардиола.



