

“Шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиоланинг сўзларига кўра, аргентиналик ҳужумчи 9-10 кун давомида жамоага ёрдам беролмайди. Умуман Агуэро 2020 йил октябридан бери майдонга тушмади.
У изоляциядалиги туфайли АПЛ доирасида ўтадиган “Брайтон” (13 январ) ҳамда “Кристал Пэлас” (17)га қарши учрашувларни ўтказиб юборади.



