UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  2 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  1 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  2 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  16 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  8 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  5 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  3 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  7 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0

Гвардиола: "Агуэро - афсона ва "Манчестер Сити" тарихининг бир қисми" Янгиликлар

Гвардиола: "Агуэро - афсона ва "Манчестер Сити" тарихининг бир қисми"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Серхио Агуэронинг "шаҳарликлар" муваффақиятига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

Аргентиналик "Уотфорд"га қарши АПЛнинг 5-тур учрашувида (6:0) хет-трик қайд этди.

"Серхио тез орада клуб рекордини янгилайди деб умид қиламан ва биз катта байрам уюштирамиз. Агуэро - афсона ва клуб тарихининг бир қисми, голларнинг сонидан ҳам унинг буюклигини билиб олиш мумкин" - дейди Гвардиола.

Агуэро "Манчестер Сити"даги ўзининг 175-голини урди. Айни дамда "шаҳарликлар" сафида гол уриш бўйича рекорд Эрик Брукка (177та гол) тегишли.

Брук 1928-1940 йилларда "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган. У ўзининг 177та голини 494та учрашувда уришга муваффақ бўлган. Агуэро ҳозиргача "шаҳарликлар" сафида 259та ўйин ўтказди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика