Гвардиола: "Агуэро - афсона ва "Манчестер Сити" тарихининг бир қисми"

Aslanov Jasurbek
17 сен 2017, 16:10
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Серхио Агуэронинг "шаҳарликлар" муваффақиятига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

Аргентиналик "Уотфорд"га қарши АПЛнинг 5-тур учрашувида (6:0) хет-трик қайд этди.

"Серхио тез орада клуб рекордини янгилайди деб умид қиламан ва биз катта байрам уюштирамиз. Агуэро - афсона ва клуб тарихининг бир қисми, голларнинг сонидан ҳам унинг буюклигини билиб олиш мумкин" - дейди Гвардиола.

Агуэро "Манчестер Сити"даги ўзининг 175-голини урди. Айни дамда "шаҳарликлар" сафида гол уриш бўйича рекорд Эрик Брукка (177та гол) тегишли.

Брук 1928-1940 йилларда "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган. У ўзининг 177та голини 494та учрашувда уришга муваффақ бўлган. Агуэро ҳозиргача "шаҳарликлар" сафида 259та ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBS Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›