

"Биз кучли жамоа қуришга интиляпмиз. Кўрамиз. Агар "Сити"да бор футболчилар билан қолишга мажбур бўлса, барибир хурсанд бўламиз. Агар кимдир келса, яна хурсанд бўламиз.
Бу ерга келганимдан бери клуб қанчалик яхши ишлаётганини биламан. Бор кучимизни ишга соляпмиз, баъзида керакли футболчини харид қилишни уддасидан чиқяпмиз, баъзида - йўқ. Ҳар бир мавсум олдидан раҳбарият, спорт директори, футболчилар билан суҳбатлашаман. Ҳар бирининг ўз фикри бор ва шундан сўнг қайси қарор тўғрилиги борасида ўйлаб кўрамиз" - дейди Гвардиола.



