Гвардиол қайси клубда ўйнашни хоҳлаётганини айтди
03 дек 2022 00:30
Янгиликлар
Гвардиол қайси клубда ўйнашни хоҳлаётганини айтди
"Лейпциг" ва Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Йошко Гвардиол "Реал"да ўйнашни хоҳлаётганини маълум қилди.
"Реал Мадрид" дунёдаги энг катта клуб, шунинг учун ким билади... балки бир кун келиб мен у ерда тўп тепарман. Ҳа, буни жуда хоҳлайман. Модрич менга "Реал Мадрид" ҳақида ҳеч нарса айтиши шарт эмас. Аллақачон клуб ҳақидаги ҳамма нарсадан хабардорман, "Реал" дунёдаги энг катта клуб эканлигини ва бундай жамоа билан боғланиш қанчалик муҳимлигини яхши биламан", - деди Гвардиол.
20 ёшли хорватиялик футболчи 2021 йилдан буён “Лейпциг” сафида тўп тепади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Гвардиол “Лейпциг” сафида барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 11
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар