UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Гус Хиддинкнинг ёрдамчиси Ўзбекистонга келди ва... Янгиликлар

Гус Хиддинкнинг ёрдамчиси Ўзбекистонга келди ва...

Суперлигада қуйи поғоналарнинг 13-қаторида турган "Бухоро" жамоасига янги мураббий келиши кутилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, "Бухоро" россиялик Гус Хиддинкнинг "Анжи"даги собиқ ёрдамчиси Андрей Гордеев билан музокараларни ўтказаётганди.

"Бухоро"га хорижлик мураббий келади... 

Куни кеча россиялик мутахассис юртимизга, хусусан Бухорога ташриф буюрган ва жамоадаги шароитлар билан яқиндан танишиб, музокараларда қатнашган. 

Ҳозирча оғзаки келишувга кўра, томонлар шартнома бўйича гаплашиб олишган. Бироқ Гордеев "Бухоро"га ўзининг мураббийлар штаби билан келиш шартини қўйган. Бу эса клубга қўшимча ҳаражат дегани. Шу боисдан "Бухоро" клуби раҳбарияти мазкур масалани обдон ўрганиб чиқиб, тез кунларда якуний қарорга келиши кутилмоқда. 

Айни пайтда Андрей Гордеев ўз юртига қайтиб кетган ва "Бухоро" томонидан якуний қарорни кутмоқда. Агарда клуб раҳбарияти мазкур масалага ечим топса, унда тез орада Россия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи, ўз вақтида Гус Хиддинкга ёрдамчи сифатида ишлаган мутахассис Андрей Гордеев билан расман шартнома имзолайди.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика