Гуруҳда натижалар тенг бўлса, ғолиб қандай аниқланади?

Aslanov Jasurbek
21 июн 2018, 12:11
Россияда ўтаётган ЖЧ-2018да "A" ва "B" гуруҳиларининг 2-тур учрашувлари якунланди.

Россия терма жамоаси муддатидан аввал 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди, бироқ улар қайси ўринни олгани 25 июнда ҳал бўлади.

Станислав Черчесов жамоаси рақиби 4 соат кейин "B" гуруҳи ўйинлари якунланганда аниқланади.

Ҳозир "B" квартетидаги вазият чигал. Испания ва Португалия кеча 1:0 ҳисобида ғалабага эришишди ва энди улар барча кўрсаткич бўйича тенг натижа қайд этишди.


1. Икки жамоадаги ҳам 4 очкодан.

2. Тўплар нисбати +1.

3. Урилган голлар сони 4та.

4. Ўзаро ўйиндаги натижа - дуранг.

Энди яна иккита банд бўйича ўринлар ажратилади:

1. Fair Play очколари. Ҳар бир сариқ карточка учун - 1 очко олиб ташланади, қизил учун эса 3. Тўғридан-тўғри четлатиш учун жамоа 4 очкосиз қолади, сариқ ва тўғридан-тўғри қизил учун - 5 очко айирилади. Ҳар бир футболчи фақат битта жарима олиши мумкин.

2. Агар аввалги банд бўйича ҳам дуранг бўлса, ФИФА қуръа ташлайди.


Ҳозирча фэйр-плей баллари бўйича Испания олдинда: Икки турда улар 1та сариқ карточка олишди (-1 очко), Португалида эса 2та (-2).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru