UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  1 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 00:00"Атлетико" — "Барселона". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  39 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  7 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  31 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  6 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  5 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  26 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  85 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  83 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12

"Гулистон" ҳам асосий ўйинчиларидан айрилиб қолиши мумкин Янгиликлар

"Гулистон" ҳам асосий ўйинчиларидан айрилиб қолиши мумкин

Жорий мавсум кучлилар сафига қайтган "Гулистон" биринчи даврани ҳар холда ижобий ўтказди дейиш мумкин.
Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ички имкониятлардан келиб чиқиб, ёшлар ижросида курашчан жамоа шакллантира олди. Лекин спортда, хусусан, футболда кўп нарса моддий томонга боғлиқ. Пули бор жамоанинг ошиғи олча, аксинча бўлса, омад ҳам юз ўгиради. Бунга кўп бор гувоҳ бўлганмиз. "Гулистон"нинг молиявий шароитлари ҳам бугунги кунга келиб ҳавас қиларли даражада эмас. Буни "Гулистон"нинг "Пахтакор"га қарши ўтказган Кубок баҳсидан кейин Ашурматовнинг ўзи ҳам айтиб ўтган.

Шу боис давралар оралиғида жамоа сафини бир қатор футболчилар тарк этиши кутилмоқда. Хусусан тажрибали ҳужумчи Носир Отақўзиевга собиқ жамоаси "Нефтчи"дан таклиф бўлган. Бу борада Отақўзиевнинг ўзи билан боғланганимизда,  иккинчи даврани Гулистонда ўтказиши сўроқ остида эканлигини маълум қилди. Шунингдек яна бир қатор етакчи футболчиларга олий лиганинг бошқа клубларидан совчилар бор. Биринчи даврада "Гулистон" таркибида ўзини кўрсатишга эришган ёш ўйинчиларга ҳам бошқа бир қатор клублардан қизиқиш борлиги айтилмоқда.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика