"Гуанчжоу" - "Сеонгнам" учрашувини Равшан Эрматов бошқариб боради

Tolibjon Qosimov
25 май 2015, 16:42
Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Гуанчжоу" (Хитой) - "Сеонгнам" (Жанубий Корея) учрашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
27 май куни Гуанчжоудаги "Tianhe Stadium"да ўтказиладиган мазкур баҳсда Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради.

Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бугун Хитойга етиб боришди.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов ва унинг бригадаси бундан аввал ОЧЛ 1/16 финалининг "Ал-Садд" - "Лахвия" учрашувини бошқариб борган эди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia