

Хитой клуби сўнгги йилларда Осиё футболида етакчилик қилмоқда ва ўз акцияларининг бир қисмини рекорд даражада қимматга сотди. Бундан сўнг унинг бозор нархи 3 млрд. евродан ошди. "Реал"нинг 2015 йил охиридаги баҳоси 2,95 млрд. евро эди, "Манчестер Юнайтед"ники эса 2,9 млрд евро.
"Гуанчжоу Эвергранд" Хитой ва Осиёда кўплаб рекордлар эгаси. Бу клуб 2016 йилнинг февралида 42 млн. евро эвазига "Атлетико" ҳужумчиси Жексон Мартинесни сотиб олган эди.



