Гризманн ушбу мавсумда самарадорлик қайд эта олмаяпти

Mirjalol Normatov
24 окт 2020, 23:55
"Барселона" ЛаЛиганинг 7-турида ўз майдонида "Реал"га мағлуб бўлди.

Учрашувнинг 81-дақиқасида "Барселона" футболчиси Антуан Гризманн майдонга туширилди, бироқ у самарадорлик қайд эта олмади.

29 ёшли франциялик футболчи Роналд Куман қўл остида ўтказган 5 учрашувида бирор марта гол ҳам ура олмади, ассистни ҳам ёздириб қўймади.

У фақатгина сентябрь ойида "Химнастик"ка қарши ўтказилган синов-назорат ўйинида гол уришга эришганди.

Шунингдек, Гризманн Франция термаси таркибидаги сўнгги 4 ўйинида 3 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal