Гризманн термаси таркибида кетма-кет 36-ўйинида қатнашди
06 сен 2020 15:29
Янгиликлар
Гризманн термаси таркибида кетма-кет 36-ўйинида қатнашди
Ҳужумчи Антуан Гризманн Миллатлар лигаси 1-тури доирасида Швецияга қарши баҳсда иштирок этди.
Французларнинг сафардаги 1:0 ҳисоби билан якунланган ғалабасида Гризманн термаси таркибида кетма-кет 36-ўйинида қатнашди. Бу эса давомийлиги бўйича терма тарихидаги иккинчи натижадир. Бунга қадар собиқ ярим ҳимоячи Патрик Виейра кетма-кет 44 ўйинда терма либосида майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн ушбу учрашувда кетма-кет учинчи марта пенальтидан гол ура олмади ва терма тарихидаги антирекордни қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар