

Гризманн – ЕЧЛ ва Европа лигаси финалида иккита гол урган тарихдаги биринчи француз бўлди.
27 ёшли француз Европа лигасининг ҳал қилувчи ўйинида дубль қайд этган бешинчи футболчи бўлди.
Бунга қадар Диего Форлан («Атлетико», 2010), Радамель Фалькао («Атлетико», 2012), Карлос Бакка («Севилья», 2015), Коке Морено («Севилья», 2016) ушбу мусобақа финалида икки бор гол уришган.
Гризманн – Европа лигасида гол урган учинчи француз бўлди. Бунгача Кевин Гамейро («Севилья», 2016) ва Поль Погба («МЮ», 2017) каби францияликлар финалда гол уришганди.




