Гризманн ЕЧЛда "Атлетико" рекордчисига айланди
27 окт 2022 14:06
Янгиликлар
Гризманн ЕЧЛда "Атлетико" рекордчисига айланди
Кеча "Атлетико" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида "Байер" билан учрашув ўтказди (2:2).
Ушбу баҳсда "матрасчилар" ҳужумчиси Антуан Гризманн голли узатмани амалга оширди.
"Opta" маълумотларига қараганда, ҳужумчи Чемпионлар Лигасида Мадрид клуби учун рекорд ўрнатди. 31 ёшли франциялик футболчи камида ўнта гол урган ва камида ўнта голли узатмани амалга оширган "Атлетико"нинг биринчи футболчиси бўлди. Антуан Чемпионлар Лигасида умумий 26 та гол урди ва 10 та голли пас узатди.
Қўшимча қиламизки, Мадрид клуби Чемпионлар Лигасидан муддатидан аввал чиқиб кетди ва сўнгги турда Европа Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар