Гризманн: "Бундеслигада ҳужумкор ўйин намойиш этишади, ўша ерда ўйнасам керак"
06 ноя 2018 11:09
Янгиликлар
Гризманн: "Бундеслигада ҳужумкор ўйин намойиш этишади, ўша ерда ўйнасам керак"
"Атлетико" форварди Антуан Гризманн Бундеслигани мақтади ва бир кун келиб шу чемпионатда ўйнаши мумкинлиги ҳақида айтди.
"Келажакда Бундеслигада ўйнашим мумкин, аммо ҳозир "Атлетико"да мени ҳамма нарса қониқтиради. Клубга ўсишда ёрдам беряпман, улар эса менга. Биз биргаликда тарих ёзмоқчимиз.
Бундеслига ҳужумкор чемпионат. Дортмунднинг "Боруссия" клуби бунга мисол. Испанияни биринчи ўринга қўйган бўлардим, чунки Чемпионлар лигаси нимчорак ва чорак финалида испан жамоалари кўп бўлади. Ундан кейин АПЛ ёки Бундеслига.
АПЛ машҳурроқ, мухлислар борасида етакчи, Бундеслига эса сояда. У ҳақида кам гапиришади, бироқ иқтидор ва яхши жамоалар бор , фарқ катта эмас.
Германия чемпионатида ҳужумкор ўйин намойиш этишади, кўплаб голлар уришади" - дейди Гризманн.
Олдинроқ, "Атлетико" Чемпионлар лигасида "Боруссия"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар