Гризманн "Барселона"га ўтиш учун маоши камайишига рози бўлди

Aslanov Jasurbek
25 мар 2018, 15:14
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн ёзда "Барселона"га ўтиши мумкин.

Олдинроқ, Гризманн ва Каталония клуби келишувга эришгани, футболчи "Атлетико"нинг янги шартномасини рад этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Sport.es нашрининг маълумотларига кўра, франциялик форвард фаолиятини "Барселона"да давом эттириш учун маоши "Атлетико"дагидан камайишига ҳам рози бўлди. Каталонияликлар даромадининг 60%ни маошларга сарфлаётгани туфайли клуб раҳбарияти ҳозирча Гризманнга катта маош таклиф қила олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›