Гринвуд фаолиятини Ла Лига клубида давом эттиради

Aziz Tukhtamuradov
2 сен 2023
"Хетафе" "Манчестер Юнайтед"дан Мэйсон Гринвудни ижарага олганини эълон қилди.

Футболчи 2023/24 йилги мавсум якунига қадар "Хетафе"да ижара асосида тўп тепади. 

21 ёшли Гринвуд МЮ тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилга қадар амал қилади. Унинг трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил этади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: