

Ўйинчи ушбу ҳафтада "Манчестер Сити"га трансфери амалга ошмаса, "Астон Вилла"нинг яхшиланган шартларга эга шартномасини қабул қилиши мумкин. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
"Шаҳарликлар" 25 ёшли англиялик футболчи учун 100 миллион фунт (117 миллион евро) тўлашга тайёрлар.
Грилиш ўтган мавсум барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 12та ассист қайд этди.



